1. Temiryo’lchi
№ 19 (5686)
08/05/2008
Долзарб мавзу
ЙЎЛ КЕСИШМАЛАРИДА ҚОИДАБУЗАРЛИК
ҚИЛМАНГ
Республикамизнинг турли ҳудудларидан ўтган Ўзбекистон темир йўллари
билан кўплаб автомобил йўллари кесишиб ўтади. Уларнинг айримлари
қўриқланадиган ва айримлари қўриқланмайдиган йўл кесишмаларидир. Темир изларда
поездлар белгиланган тезликда келади ва унидарҳол тўхта-тишнинг иложи йўқ.
Зарурият юзасидан илкис тормоз берилганда ҳам поездлар тўхтагунча 800 - 1000
метр масофани бемолал босиб ўтади. Шунинг учун автомобил ҳайдовчилари йўл
кесишмаларидан ўтганда ҳамиша ҳушёр бўлишлари талаб этилади. Бу борадаги
огоҳлантириш белгилари ҳам ҳар бир йўл кесишмаларида мавжуд. Бу белгилар эса
сўзсиз амал қилиниши керак бўлган қонун-қоидалардир.
Лекин машина рулини бошқараётган ҳайдовчилар йўл кесишмаларидан ўтганда
ҳамиша ҳам бу қонун-қоидаларга амал қилишавермайди. Яқинлашиб келаётган поезд
ҳақидаги огоҳлантиришларни билиб турса ҳам, қонун-қоидаларни менсимай, ёки ўзининг
шошаётганини рўкач қилиб, темир йўлни тезгина кесиб ўтиб кетмоқчи ва бу қилмиши
орқали бу дунёдаги "битмай қолган ишини" ҳаммадан олдин битирмоқчи бўлади. Қани
энди улар ўйлаганидек ҳар доим шундай бўлаверса...
Кўп ҳолларда бундай шошқалоқлик ва қонунларни менсимаслик оғир оқибатларга -
поездлар билан автомобилларнинг тасодифий тўқнашувларига олиб келмоқда. Натижада
инсонлар ҳаётдан эрта кўз юммокда, оғир жароҳатланиб бир умрга ногирон бўлиб
қолмоқда, техникалар мажақланмоқда, поездлар ҳаракати издан чиқиши натижасида халқ
хўжалиги юкларини ўз манзилларига етказиб беришда кечикишлар юз бермокда.
Мана шу оддий ҳақиқат ҳақида кўп марта айтилгани, ёзилгани билан баъзи бир
ҳайдовчилар буни тушуниб етмаяпти, бу нарсага жиддий қарашмаяпти. Оқибатда яна
қанча-қанча нохушликлар келиб чиқиши давом этмокда, оила боқувчисидан айрилмокда,
боқувчи эса ногирон бўлиб ўзи боқимандага айланмоқда...
2008 йилнинг ўтган тўрт ойида - (январ-апрел) 9 марта поездлар 6илан
автомобилларнинг мана шундай нохуш тўқнашувлари юз берди. Бу тўқнашувлар
оқибатида 10 нафар юртдошимиз ҳаётдан эрта кўз юмди. 2007 йилнинг шу даврида
тўқнашувлар сони 11 марта қайд этилган эди ва уларда 2 нафар одам вафот этганди. Ўз-
ўзидан кўриниб турибдики, тўқнашувлар оқибатида ўлганлар сони кескин ошиб кетган.
2008 йилнинг 9 январ куни Назарбек-Келес бекатлари орасидаги қўриқланмайдиган
йўл кесишмасида поезд ҳайдовчи Солиҳов бошқарувидаги ВАЗ-2106 автомашинаси билан
тўқнашиб кетган. Оқибатда айбдор шофёр ва яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган.
Шу йилнинг 6 апрелида Назарбек - Келес оралиғидаги қўриқланмайдиган йўл
кесишмасида поезднинг яна бир "Жигули" автомашинаси билан тўқнашуви оқибатида ҳам
икки йўловчи касалхонага тушган.
Апрел ойининг 22-санасида Ҳамза - Тошкент юк бекатлари орасидаги 8 км.да
жойлашган қўриқланадиган йўл кесишмасида поезднинг яна бир "Жигули" автома-
шинаси билан тўқнашуви содир бўлган. Натижада икки одам вафот этган. Кейин
аниқлашишича, бу машина шошган ҳайдовчига ҳам тегишли эмас экан...
2. Юқоридаги уч ҳолат ҳам Солар йўл масофасига қарашли йўл кесишмаларида юз
берган. Ажабланарлиси шундаки, тўқнашув сабабчиси уччала машина ҳам ВАЗ-2106
маркадаги "Жигули" автомашиналари бўлган.
Март ойининг 16-санасида Каттақўрғон - 28-разъезд бекатларнинг 3799
қўриқланмайдиган йўл кесишмасида поезднинг "Мерседес-бенц" автомашинаси билан
тўқнашуви натижасида машина ҳайдовчиси Тоиров ҳалок бўлган. Тўқнашув оқибатида
биринчи тепловознинг издан чиқиши оқибатида Зиёвуддин йўл масофасига 60391278 сўм
зарар келтирилган.
Шу йилнинг 6 март куни Конимех-Мустақиллик бекатлари орасидаги
қўриқланмайдиган йўл кесишмасида поезднинг "Тико" автомашинаси билан тўқнашуви
оқибатида ҳайдовчи Шодиев ва яна бир йўловчи касалхонага тушган, бир йўловчи эса
воқеа содир бўлган жойда вафот этган.
Шу йилнинг 4 январ куни Қўнғирот йўл масофаси йўлида мудҳиш фожеа юз берди.
180-разъезд ва Шуманой бекатлари орасидаги 571 км.даги қўриқланмайдиган йўл ке-
сишмасида А.Исмоилов бошқарувидаги "Матиз" автомашинаси поезд билан тўқнашди.
Ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди.
Хўжайли - Хатеп бекатлари орасидаги қўриқланмайдиган йўл кесишмасида поезд
билан Усенов бошқарувидаги "Жигули"нинг тўқнашувида ҳайдовчи воқеа жоида вафот
этди, бир йўловчи оғир аҳволда касалхонага жўнатилди.
Қолган тўқнашувларда кишилар вафот этмаган бўлса-да, барибий салбий
оқибатларни келтириб чиқарган.
Барча ҳодисаларда машина хайдовчилари айбдор бўлган.
Бундай тўқнашувларга корхоналарга қарашли шоҳобча йўллардаги йўл
кесишмаларида ҳам қўйилмоқда. Мисол учун 30 март куни Ялонғоч бекатига қарашли
қўриқланадиган йўл кесишмасида тепловоз Тошкент трактор заводига вагонларни
топшириб, захира билан қайтаётганда "Матис" билан тўқнашиб кетган.
Шу каби 28 мартда Андижон катига қарашли тепловоз вагони билан Андижон тола
базаси йўлида бораётганда қўриқланмайдиган йўл кесишмасида "Москвич" енгил
машинаси билан тўқнашиб кетган. Бу тўқнашувлар қурбонсиз бўлсада, техникалар
жиддий зарар кўрган. Икки ҳолатда ҳам ҳайдовчилар айбдор бўлган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, поездлар билан автомобилларнинг
тўқнашувлари ҳамиша хунук оқибатларга олиб келади. Шунинг учун йўл кесишмала
шошма-шошарлик қилиш, яқи шиб келаётган поезднинг олдидан "лип" этиб ўтиб кетаман
дейиш майди. Чунки сиз бошқараётган машина - техника, у панд бериб қўйиши мумкин.
Айниқса, яқинлашиб келаётган поезд олдидан хаёлда қистов билан ўтаман деганингизда.
Шунинг учун "Йўл қоидаси – умр фойдаси" деб бекорга айтилмаган.
Йўл кесишмаларида хушёрликни ҳеч ким унутмаслиги керак!
«Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси матбуот хизмати